1

PAYNET савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилмайди

ЖАМИЯТ 07.05.2018, 09:33
PAYNET савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилмайди

Ҳозирги вақтда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда PAYNET фаолияти тўхталилади” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

UZPAYNET компанияси шуни маълум қиладики, PAYNET савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан аҳолидан тўловларни PAYNET савдо белгиси остида қабул қилиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ банки тузулмаси таркибида амалга оширилади.

Тўловларни қабул қилиш тизими иш фаолияти узлуксиз ва оддатдагидек давом этмоқда.

Ҳозирда аҳолига ва тўлов агентларига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1