АсосийJamiyat

Очиқ сайёр суд мажлисида жиноятга қўл урган аёлнинг жазоси енгиллаштирилди

'Очиқ сайёр суд мажлисида жиноятга қўл урган аёлнинг жазоси енгиллаштирилди'ning rasmi

2018 йил 15 май куни “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятининг “Нефтчи” маданият саройида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьялари, суд ходимлари ва жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси иштирокида “Коррупция ва давлат бошқарувидаги жиноятлар тушунчаси”, “Аёллар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш чоралари” мавзусида ҳамда “Суд тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-470-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан “Очиқ-мулоқот” ўтказилди.

Очиқ мулоқотда “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти ишчи-ходимлари ва Фарғона Политехника Институтининг ўқитувчи ҳамда талабалари қатнашдилар.

Учрашув қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан тегишли жавобларни олдилар, шунингдек суд ходимлари судьяларни халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиши ҳамда фуқароларни одил судловга эришиш даражасини амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратилишини тушунтириб ўтдилар.

Очиқ-мулоқотдан сўнг, сайёр суд мажлисларини шаффофлигини ва очиқлигини намойиш қилиш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисми тартибида бошқа жазо турига алмаштирилган Ф.Абдурахмоновага оид иш материалларини кўриб мазмунан ҳал этди.

Апелляция судлов ҳайъати, Ф.Абдурахмонованинг шахси аёл эканлигини, ҳаракатларидан пушаймонлигини, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини ҳамда Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини, оналик ва болалик ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигини инобатга олиб, унга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд мажлисида қамоқдан озод қилди.

    Бошқа янгиликлар