АсосийSport
8801

Жаҳон чемпионатидаги барча ҳакамларга бир хил ҳақ тўланган

Россиялик собиқ ФИФА ҳаками Валентин Иванов "Спорт экспресс" нашрига берган интервьюси давомида жаҳон чемпионатида ҳакамларга қанча ҳақ тўлангани ҳақида гапириб ўтди.  

Унинг сўзларига кўра, бу сафар ҳакамларга 2010 йилга нисбатан кўпроқ тўлашган. Аммо, Иванов қанча тўланганини ошкор қилмади. Шунингдек, ҳакамлар ҳар бир учрашув учун эмас, балки бутун мусобақа учун ҳақ олишган.

“Ҳаммага бир хил пул берилган - бош ҳакамга ҳам, ёрдамчиларига ҳам. Қанча ўйин ўтказгани ҳам аҳамиятсиз. ФИФАнинг сиёсати шунақа”,-дейди Валетин Иванов.

    Бошқа янгиликлар