АсосийSport
01.08.2014 16:59
6218

Муҳаммад Алининг Жо Фрейзерга ютказган жангидаги чарм қўлқопи сотилди

Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг 1971 йили Жо Фрейзерга қарши ўтказган жангидаги чарм қўлқоплари “Херитеж” аукцион уйида 388 минг АҚШ долларига сотилди.

Ушбу жангда Муҳаммад Али фаолиятида илк мағлубиятини қабул қилиб олган. 
Чарм қўлқопнинг ички қисмида “1971 йил 30 март Али Фрейзерга қарши” ёзуви туширилган.

 “Аср жанги” дея аталган ушбу баҳс 15 раунд давом этган,  учала ҳакам ҳам ғалабани Фрейзерга беришган. Шундан сўнг, Али ва Фрейзер яна икки бор рингда учрашишди. Иккала жангда ҳам Али ғалаба қозонди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар