АсосийSport

“Тошкент баҳори” шахмат турнири ғолиблари аниқланди

'“Тошкент баҳори” шахмат турнири ғолиблари аниқланди'ning rasmi

Пойтахтимизда анъанавий “Тошкент баҳори-2018” шахмат турнири ниҳоясига етди.

Одатга кўра шахмат ихлосмандлари икки гуруҳга бўлинган ҳолда беллашди. “А” гуруҳида мазкур соҳанинг ҳадисини олган, тажрибали 49 нафар шахматчи дона сурган бўлса, “Б” гуруҳида энди шахмат оламига кириб келаётган 58 нафар ёш иқтидор эгалари маҳоратини синовдан ўтказди.

9 тур давом этган баҳслардан сўнг, Барчиной Шокиржонова, Ситора Сапарова, Исломбек Синдаров, Алихон Авазхонов, Алибек Азимов, Жаҳонгир Омонов, Тоҳир Неъматов, Раббим Умаров, Беҳзод Махрамов, Хумоюн Бекмуратов ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар