Татьяна Каримова Ислом Каримов Фондининг чет элда таълим олиш грантларининг стипендиатлари — Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди. Бу ҳақда Ислом Каримов фондининг Фейсбукдаги саҳифаси ёзмоқда.
Ўз сўзларида Татьяна Акбаровна ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.








