Forbes энг кўп даромад олган аёл спортчи номини маълум қилди

СПОРТ 13.08.2014, 15:48
Forbes энг кўп даромад олган аёл спортчи номини маълум қилди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова ўнинчи маротаба энг кўп даромад олган аёл спортчилар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. 

Forbes журнали тақдим этган маълумотларга кўра, Шарапова 2013 йилнинг июнь ойидан 2014 йилнинг июнь ойига қадар 24,4 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олди.

Шарапова даромадининг асосий қисмини Nike, Avon, Samsung, Tag Heuer, Evian ва Head компаниялари билан имзолаган реклама шартномалари орқали ишлаб олди.

Бир йил ичида Шарапова теннис орқали 2,4 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ютиб олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1