АсосийДунё

Индонезияда бортида 80 киши бўлган кема чўкиб кетди

Индонезиянинг Суматра оролидаги Тоба кўлида бортида 80 киши бўлган кема ҳалокатга учради,...

'Индонезияда бортида 80 киши бўлган кема чўкиб кетди'ning rasmi

Индонезиянинг Суматра оролидаги Тоба кўлида бортида 80 киши бўлган кема ҳалокатга учради, деб хабар берди ТАСС нашри.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ҳозирча фақатгина 18 киши қутқарилган. Яна бир жасад сувдан олиб чиқилган.Бедарак йўқолганларни қидириш ва қутқариш ишларига 100 дан ортиқ полиция ходимлари жалб қилинган.

Ноқулай об-ҳаво шароити эсажараёнларни янада секинлаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар