1

Мелания Трамп турмуш ўртоғининг миграция сиёсатини танқид қилди

ДУНЁ 19.06.2018, 15:22
Мелания Трамп турмуш ўртоғининг миграция сиёсатини танқид қилди

АҚШ президентининг рафиқаси турмуш ўртоғи Дональд Трамп маъмуриятининг миграция сиёсатини танқид қилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Бу ҳақда унинг вакили Стефани Гришэм маълум қилди.

“Трамп хоним болаларнинг оиласидан жудо бўлаётганлигига жим қараб туролмайди. Биринчи хоним Америка ҳукуматининг миграция ислоҳотини муваффақиятли равишда амалга оширишига умид қилмоқда. Меланиянинг фикрича, АҚШ ҳукумати барча қонунларга риоя қилган ҳолда инсонлар қалбига ҳам қулоқ тутади”.

Июнь ойининг бошида БМТ АҚШ ҳукуматини жанубий чегаралардаги ноқонуний муҳожирлар оиласини ушлаш ва бир-биридан ажратишга чек қўйишга чақирган эди.

АҚШ миграция қонунларига асосан мамлакатга ноқонуний равишда кириб келган муҳожирлар аввал федерал маршаллар қўлига тушади, кейинчалик судга юборилади. Бундай пайтда муҳожирларнинг фарзандлари ота-онасидан олиб қўйилиб, қочоқларни жойлаштириш билан шуғулланувчи бошқарма ихтиёрига юборилади. Улар кейинчалик америкалик қариндошларига ёки меҳрибонлик уйларига топширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1