1

Урумчига парвоз қилувчи йўловчилар учун янги талаблар жорий қилинди

ЖАМИЯТ 14.08.2014, 14:30
Урумчига парвоз қилувчи йўловчилар учун янги талаблар жорий қилинди

Урумчи шаҳри аэропорти томонидан Урумчига келадиган ва кетадиган йўловчилар учун янги талаблар жорий қилинди.  Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Урумчи шаҳридаги аэропортнинг янги талабларига биноан 20-августдан бошлаб Урумчига келадиган ва кетадиган йўловчи багажига қуйидаги талаблар қўйилади:

- битта багаж ўрнининг оғирлиги 35 кг дан ошмаслиги керак;

- ҳар бир багаж ўрнининг габаритлари 100смХ60смХ40см дан ошмаслиги керак.

- барча электрон ускуналар, маиший техника, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва бошқа металл деталлар ва материаллар юк сифатида расмийлаштирилиши керак, яъни юк омбори орқали авиа юк хати билан жўнатилиши керак.

Йўловчиларнинг юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб бермайдиган багажлари ташув учун қабул қилинмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1