АсосийDunyo

Ҳиндистон аҳолиси сув тошқинларидан азият чекмоқда

'Ҳиндистон аҳолиси сув тошқинларидан азият чекмоқда'ning rasmi

Ҳиндистоннинг кўплаб ҳудудларида аҳоли вакиллари сув тошқинларидан азият чекишмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.

Шу кунларда мамлакатда давом этаётган мусон мавсуми катта талофатлар келтириб чиқармоқда. Маълумотларга қараганда, Ҳиндистонга Бангладеш орқали оқиб ўтувчи Брахмаптур дарёси ўзанидан тошиб кетган. Бу эса Ассам штатидаги 1500 дан зиёд шаҳарча ва қишлоқларнисув ювиб кетишига олиб келди. Айрим уйлар сув остида қолган бўлса, баъзи хонадонлар бутунлай вайрон бўлган. Ҳисоб-китоблар 300 мингдан зиёд аҳоли табиий офат туфайли зарар кўрганини кўрсатмоқда.

Бу галги тошқин авввалгиларидан ҳам кўпроқ талофатларга сабаб бўлди.Вазиятни яхшилаш учун зудлик билан чоралар кўриш керак.Қутқариш хизмати тинимсиз иш олиб бормоқда. Афсуски, табиий офатни тўхтатишга қарши чора кўра олмаймиз.

Аҳолига ёрдам кўрсатиш жараёнига яна 10 та кўнгиллилар гуруҳи келиб қўшилди. Тошқинлар шу вақтга қадар Ассам,Трипура, Манипуршаҳарларида 20 кишини ўлимига олиб келган.

    Бошқа янгиликлар