АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида фуқаро томорқасида «каннабис» етиштиргани аниқланди

'Тошкент вилоятида фуқаро томорқасида «каннабис» етиштиргани аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни ноқонуний етиштиришнинг навбатдаги ҳолати аниқланди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, тезкор тадбир давомида фуқаро Е.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон томорқасининг пастки томонида 1 кв.метр ер майдонида, баландлиги 185-190 см. бўлган, 2 туп, таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “Каннабис" ўсимлиги борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил бошидан буён Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда аниқланган 17 та қонунбузарлик ҳолатларида 17,5 кг.дан ортиқ наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилган.

    Бошқа янгиликлар