Тошкентда «Nexia-3», «Cobalt» ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 2018 йилнинг 21 июнь куни соат чамаси 16.30 ларда Шота Руставели кўчасида 3 та автомобиль иштирокида тўқнашув юз берган. Тўқнашув оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. Бироқ автомашиналар жиддий талафот етган.

«Cobalt» ва «Lacetti» ҳайдовчиларининг маълум қилишича, «Nexia-3» ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида уларнинг орасидан ўтиб кетмоқчи бўлган. Натижада ЙТҲ юзага келган.
«Nexia-3» ҳайдовчиси 18 ёшда бўлиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Машина эса ўсмирнинг онасига тегишли бўлгани аниқланган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳозир ЙПХ ходимлари томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.







