E-SUDга келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпини никоҳдан ажратиш ташкил этди

ЖАМИЯТ 23.06.2018, 11:52
E-SUDга келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпини никоҳдан ажратиш ташкил этди

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 августдаги “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури асосида фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти учун жорий этилган E-SUD – миллий электрон судлов ахборот тизимига салкам 400 минг мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

«E-SUDга жорий йилнинг ўтган даврида 388 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Шундан 227 минг 593 таси суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза, 160 мингдан зиёди эса даъво тартибида ҳал қилинадиган аризалардир», – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.

Электрон шаклда келиб тушган даъво аризалари ва аризалар қуйидаги тоифалардан иборат: никоҳдан ажратиш – 25,6 фоиз, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш – 8,07 фоиз, шахснинг ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатда исми мос келмаса, ҳужжатнинг унга тегишлилиги, тегишли эмаслиги фактини белгилаш – 7,1 фоиз, қарзни ундириш – 5,8 фоиз ва оилавий муносабатлар билан боғлиқ бошқа низолар – 5,1 фоиз.

Судларга E-SUD тизими орқали келиб тушган аризалар ва даъво аризаларининг ўртача 20 фоизи аёл фойдаланувчилар томонидан берилган.

Шунингдек, судларга электрон тарзда мурожаат қилаётган адвокатлар сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, бугунги кунда E-SUD тизимидан 379 нафар адвокат рўйхатдан ўтган бўлиб, улар томонидан шу йил бошидан буён фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 8 мингга яқин электрон ариза топширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1