АсосийDunyo

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сайловда мутлақ ғалаба қозонди

'Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сайловда мутлақ ғалаба қозонди'ning rasmi

Туркияда бўлиб ўтган президент сайловлари натижасига кўра Ражаб Тоййиб Эрдоған мутлоқ ғалаба қозонди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Мамлакатда бўлиб ўтган икки босқичли овоз бериш жараёнидан сўнг, Туркия Олий сайлов комиссияси томониданмамлакатнинг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған 97,7 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди. У рақибларидан катта фарқ билан ўзиб кетган. Бюллетенларнинг қолган қисмларини ҳисоб-китоб қилиш давом этмоқда. Бироқ бу Эрдоғаннинг натижаларига таъсир кўрсатмайди. Жараёндан сўнг мамлакат раҳбари омма олдида чиқиш қилди ва уни қўллаб-қувватлаганларга минатдорчилик билдириб, Туркиянинг террорчи ташкилотларга қарши курашни давом эттиришини таъкидлади.

“Биз берган ваъдамизнибажаришга ҳаракат қиламиз. Террорчиликка қарши қатъият билан ҳаракат қилишимиз керак. Сурия ерларини ҳам улардан озод этишда давом этамиз”, - деди Ражаб Тоййиб Эрдоған.

Ғолибликка даъвогарлик қилган асосий номзод – мухолифат партияси ўз мағлубиятини тан олди.

    Бошқа янгиликлар