1

Озарбайжон - Ўзбекистон учрашувида ҳисоб очилмади

СПОРТ 21.08.2014, 10:00
 Озарбайжон - Ўзбекистон учрашувида ҳисоб очилмади

Бокудаги «Bakcell Arena» стадионида бўлиб ўтган Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади – 0:0.

Сентябрь ойида Инчеонда старт оладиган Осиё Ўйинлари футбол мусобақасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Бокуда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Озарбайжон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов Озарбайжонга қарши ўйинда иштирок этиш учун Бокуга жами 20 нафар футболчини олиб кетган эди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 август, пайшанба куни Тошкентга қайтиб келади.

ЎФФ расмий сайтининг хабар қилишича, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг кейинги ўртоқлик учрашувини 4 сентябрь куни Тошкентда Иордания терма жамоасига қарши ўтказади. 8 сентябрь куни эса, Янги Зеландия терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлади.

Ўртоқлик учрашуви.

20 август. Боку. «Bakcell Arena» стадиони.
Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0 
Ҳакамлар: Георгий Вадачкория, Леван Варамишвили, Леван Тодриа.
Озарбайжон: Салахат Агаев, Расим Рамалданов, Руслан Абишов, Уфук Будак (Озкар, 46),Махир Шукюров (с) (Илькин Гиртимов, 60), Рахид Амиргулиев, Вагиф Жавадов (Нури, 46 (Аллахвердиев, 90)), Руфат Дадашов, Рауф Алиев (Жавед Гусейнов, 73),Дмитрий Назаров, Тугрул Эрат (Афран Исмайлов, 60).

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец (Бобур Йўлдошев, 53), Ислом Тўхтахўжаев (с), Салим Мустафоев, Даврон Ҳошимов, Сардор Рашидов, Фозил Мусаев (Дилшод Жўраев, 73), Жамшид Искандаров (Фарруҳ Сайфиев, 69), Владимир Козак (Азим Аҳмедов, 79), Наврўз Алимов (Игорь Сергеев, 53), Иван Нагаев (Шаҳзод Нурматов, 46).
 

Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (28), Егор Кримец (42)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1