АсосийЖамият

Президент Ўзбекистонга визасиз кириш бўйича янги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қў...

'Президент Ўзбекистонга визасиз кириш бўйича янги қарорни имзолади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими – «E-VISA» жорий этилади.

«E-VISA» тизими:

— хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат этишларини бекор қилиш;

— хорижий фуқарони визани олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;

— визани расмийлаштиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

— визаларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутади.

Бундан ташқари 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда хорижий фуқароларнинг турли тоифаларига қуйидаги қўшимча виза режимларини жорий қилиш бўйича таклиф киритиш бўйича мутасадди идораларга вазифалар юкланди:

— «Silk road» – Ипак йўли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилаётган туристлар учун бошқа мамлакатлар виза белгиларини тан олиш имконияти;

— «Vatandosh» – келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларига – беш йиллик виза;

— «Golden visa» – йирик хорижий инвесторлар учун – ўн йиллик виза.

    Бошқа янгиликлар