1

Нанкин-2014. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 27-ўринни банд этди

СПОРТ 29.08.2014, 10:15
Нанкин-2014. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 27-ўринни банд этди

Ўзбекистон делегацияси норасмий умумжамоа ҳисобида 177 давлат вакилларини ортда қолдирган ҳолда 27-ўринни банд этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, норасмий умумжамоа ҳисобида давлатлар томонидан қўлга киритилган медалларга микст ва жамоавий баҳсларда қайд этилган натижалар киритилмади. Агарда Ўзбекистон делегацияси томонидан эришилган натижаларни ҳам микст ва жамоавий ҳисобда қўлга киритилган олтин медалларсиз ҳисоблайдиган бўлсак, ҳамюртларимиз бокс, дзюдо, юнон-рум кураши, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, таэквондо каби спорт турларида 2 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалига сазовор бўлдилар ва норасмий умумжамоа ҳисобида 177 давлат вакилларини ортда қолдирган ҳолда 27-ўринни банд этишди. 

Ўзбекистон делегацияси II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида медалларни қўлга киритиш борасида Марказий Осиёда иккинчи, МДҲ давлатлари орасида бешинчи, Осиё қитъасида тўққизинчи ўринни эгаллади. 

Қуйида, иккинчи ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида совринли ўринларни банд этган спортчилар берилган: 

Олтин – Бектемир Мелиқўзиев (бокс) 

Олтин – Илҳом Баҳромов (юнон-рум кураши)

Олтин – Суҳроб Турсунов (дзюдо, жамоавий) 

Олтин – Владимир Свечников (ўқ отиш, микст) 

Кумуш – Умида Абдуллаева (таэквондо) 

Кумуш – Фарҳодбек Собиров (оғир атлетика) 

Кумуш – Сулаймон Латипов (бокс) 

Бронза – Суҳроб Турсунов (дзюдо) 

Бронза – Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика) 

Бронза – Тимур Қодиров (спорт гимнастикаси) 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1