Тошкентнинг доимий аҳолиси сони 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича 2 миллион 485,9 минг кишини ташкил этиб, 21 минг кишига ёки 0,9%га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Январь-июнь ойларида 21 минг бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 17,1 промиллени ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 0,6 га (2017 йилнинг мос даврида — 16,5 промилле бўлган) ўсди. Биринчи ярим йилликда 8 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 300 нафари 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда. Ўлим коэффициенти 6,5 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 га камайди (2017 йилнинг мос даврида — 6,8 промилле бўлган).
Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 13,0 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 11,7 минг киши бўлган) кузатилди.