1

Ўзбекистон-Иордания учрашувига чипталар сотувга чиқди

СПОРТ 29.08.2014, 11:58
Ўзбекистон-Иордания учрашувига чипталар сотувга чиқди

4 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Иордания ўртоқлик учрашувига чипталар сотувга чиқди. Бу ҳақда ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар беради.

“4 сентябрдаги Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўртоқлик учрашувига чипталар сотувга чиқди. Стадион кассаларида сотилмоқда”,-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 4 сентябрь куни Иордания ва 8 сентябрь куни Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Ҳар иккала учрашувнинг бошланиш вақти соат 19:00га белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1