1

Ўзбекистонда туристлар сони икки баробарга ошди

ЖАМИЯТ 12.07.2018, 07:46
Ўзбекистонда туристлар сони икки баробарга ошди

Ўзбекистон ҳар йили минглаб туристларни жалб қилади, бироқ бу рақамлар мамлакатнинг туристик салоҳиятини тўлиқ ошкор қилмайди.

Шу боис мамлакатимизда ушбу соҳани жадал ривожлантириш учун ҳал қилувчи ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Йилнинг биринчи ярмида якуний натижаларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, амалга оширилган ҳаракатлар ижобий самара берганини ишонч билан айтишимиз мумкин. Шундай қилиб, мамлакатга кираётган хорижий фуқароларнинг умумий сони 2017 йил билан таққослаганда деярли икки баробар ошди ва 2,688,962 ни ташкил этди (91,6% га ортди).

Шуни таъкидлаш жоизки, визасиз режим жорий этилган давлатлардан туристлар сони сезиларли даражада ошди:

Туркия – 31 966 (+95.6%)

Япония – 6200 (68.1%)

Исроил – 3615 (+86.2%)

Индонезия – 750 (уч баробардан кўпроқ)

Сингапур – 424 (2.5 баробардан кўпроқ).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1