1

Ўзбекистонда мактаб директорларини сайлаш таклиф қилинмоқда

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 10:56
Ўзбекистонда мактаб директорларини сайлаш таклиф қилинмоқда

"Менинг фикрим" порталида Ўзбекистонда мактаб директорлари сайланишини жорий этиш ҳақидаги таклиф жойлаштирилди.

"Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда таълим ва тарбия учун асосий жавобгар ва масъул шахслардан бири ҳисобланади. Кўп ҳолларда, гарчи муносиб билим, тажриба ва салоҳиятга эга бўлмаса ҳам, мактаб директорлиги лавозимига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ўзлари истаган шахсларни тайинлаганига гувоҳ бўламиз. Бу албатта, фарзандларимизнинг тарбиясида ўзининг натижасини кўрсатмай қолмайди. Бунинг олдини олиш учун Халқ таълими вазирлиги ҳузурида кўп йиллик тажрибага эга, ҳалол, фахрли педагоглардан иборат таркибда кенгаш тузиш лозим. Бу, ўз навбатида, кенгаш томонидан номзодларни кўриб чиқиш ва директорликка муносиб номзодни сайлаш имкониятини яратади", дейилади берилган таклифда.

Мазкур таклиф айни вақтгача 921 та овоз тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур таклиф парламент томонидан кўриб чиқилиши учун 10 мингдан ортиқ овоз тўплаши керак бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1