1

Қозоғистонда икки автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди

ДУНЁ 22.07.2018, 16:50
Қозоғистонда икки автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди

Қозоғистонда икки автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Олмаота шаҳрида рўй берган ҳодисадан сўнг 20 га яқин йўловчи тез ёрдамга мурожаат этган. Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, 4 киши касалхонага ётқизилган. Воқеа жойига 10 та тез ёрдам бригадаси юборилган.

“Шаҳар шифохонасига турли даражада жароҳатланган 18 нафар йўловчилар келтирилди ва уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди. Зарур кўрикдан сўнг 4 кишининг ҳолати шифохонага ётқизишни талаб этиши аниқланди ” - дейилади идора хабарида. Жароҳатланганлардан уч нафари болалардир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1