“Миллион” жамоаси Миржалол Қосимовдан кечирим сўради

СПОРТ 08.09.2014, 10:29
“Миллион” жамоаси Миржалол Қосимовдан кечирим сўради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида  “Миллион” жамоаси  терма жамоа бош мураббийи тўғрисидаги ҳазили учун кечирим сўрашганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Championat.Asia сайти хабар бермоқда.

“Мен “Миллион” гуруҳининг тақлидини тўғри қабул қиламан, чунки одамларни кулдириш уларнинг иши".

"Яқинда бир тадбирда ўша гуруҳ йигитлари билан кўришиб қолдик ва улар мендан кечирим сўрашди. Шуни айтишим мумкинки, футболда нима иш қилаётган бўлсам, ҳеч қачон уялмаганман. Қолаверса, сенинг ортингдан гапиришяптими, демак сен улардан бир қадам олдиндасан деган гапга амал қиламан". 

"Мен бу каби ҳолатлардан бир қадам олдинда бўлишга ҳаракат қиламан. Балки, фаолиятим жараёнида қаердадир хатога йўл қўяётган, ниманидир ўхшата олмаётган бўлишим мумкин, лекин ҳар доим ўз ишимни сидқидилдан бажаришга интилганман. Қизиқчилар эса кимларни тақлид қилмайди дейсиз. Кулдириш уларнинг тирикчилиги, улар ҳам оиласини боқиши керак”,- деди Миржалол Қосимов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1