Ўзбекистонда биринчи хитойшунослик факультети жорий қилинади

ЖАМИЯТ 08.09.2014, 16:18
Ўзбекистонда биринчи хитойшунослик факультети жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жорий йилнинг 3 сентябрь куни «Тошкент давлат шарқшунослик институти таркибида хитойшунослик факультетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар беради.

Ушбу ҳужжат замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда илғор ўқитиш услубларини жорий этиш асосида Хитой тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти соҳасида чуқур билимларга эга бўлган ва хитой тилини биладиган юқори малакали хитойшунос мутахассисларни тайёрлаш мақсадида қабул қилинди.

Президент Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Тошкент давлат шарқшунослик институти таркибида хитойшунослик факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.

Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шарқшунослик институти ректорати 2014/2015 ўқув йили учун бакалавриатга қабул квоталари ҳисобидан

-хитой филологияси таълим йўналиши бўйича 35 талаба;

-жаҳон сиёсати бўйича 25 талаба;

-мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик йўналиши бўйича 25 нафар талабадан иборат ўқув гуруҳларини ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Тошкент давлат шарқшунослик институти билан Хитойнинг шу йўналишдаги етакчи университетлари ва институтлари ўртасида институтда ишлаш ҳамда ўқитувчилик қилиш учун таниқли мутахассислар ва хитойшунос олимларни жалб этиш, институтнинг хитойшунослик факультети талабалари ва ўқитувчиларининг малака оширишини ташкил этиш, биргаликдаги ўқув ва тадқиқот дастурларини амалга ошириш мақсадида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, шарқшунослик институти ҳузуридаги Конфуций Институти фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек институт фаолиятини ташкил қилиш учун грантларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1