1

Chilla Fest — 2018 ёзнинг кенг кўламли воқеасига айланиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 26.07.2018, 13:16
Chilla Fest — 2018 ёзнинг кенг кўламли воқеасига айланиши кутилмоқда

29 июл куни тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларини бешта паркда оммавий халқ сайиллари, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан телекўприк, аттракционлар ва бошқа кўпдан-кўп томошалар кутмоқда.

Фестивал кунлари парклар инфратузилмаси одатдаги режимда ишлайди. Анъанавий аттракционлардан ташқари соат 12:00 дан 20:00 гача қўшимча ахборот–кўнгилочар зоналар ишлаб туради. Ҳар бир паркда ташриф буюрувчиларни қуйидагилар кутади:

  • рақс жамоалари ва мусиқа гуруҳларининг чиқишлари («Кўк Чой», «Прайм», Di Live band, «Шарқоний Наво», «Новелла»);
  • томошаларни олиб борувчиларнинг танловлари, рақс флэшмоблари ва фокусчилар шоулари;
  • ижодий мастер-класслар ва фейс-артлар;
  • ҳордиқ зоналари;
  • оилавий тимбилдинглар;
  • очиқ осмон остидаги кинотеатрлар;
  • болалар эстафеталари (мега-лабиринтлардан тортиб то сувдаги мусобақаларгача);
  • квестлар;
  • ҳажмий фотозоналар;
  • аниматорлар ва ходулчилар;
  • крио-шоу;
  • қўғирчоқ театрлари;
  • совринлар.

Тадбирнинг оммавий тус олиши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимияти ота-оналардан қуйидаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўрайди:

  1. Болаларни қаровсиз қолдирманг, бола ҳар доим кўз ўнгингизда бўлсин;
  2. Паркка киришдан олдин болани телефонда суратга туширинг. Агар фарзандингиз йўқолиб қолса, сизда боланинг энг сўнгги шу йўқолган вақтидаги кийимда тушган сурати бўлади;
  3. Бола йўқолиб қолмаслиги учун унга орқада юришга рухсат берманг, уни доим ўзингиздан олдинда тутинг;
  4. Фарзандингизга, мабодо адашиб қолса, дарҳол фестивал мувофиқлаштирувчисига мурожаат қилиши зарурлигини олдиндан тушунтириб қўйинг. Мувофиқлаштирувчиларни брендланган футболкаларидан билиб олса бўлади. Йўқолган болаларни ота-оналари билан учрашиш учун ажратилган махсус жойга олиб келишади;
  5. Боланинг чўнтагига ўз телефон рақамингиз ёзилган қоғозчани қўйиб қўйинг, фестивал мувофиқлаштирувчилари шунда сиз билан осонгина уланишади.

Машиналарни қўйишга жой муаммосини камайтириш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти такси ёки жамоат транспорти хизматидан фойдаланишни тавсия этади.

Эслатиб ўтамиз, Chilla Fest — 2018 фестивали Тошкентнинг қуйидаги бешта паркларида бўлиб ўтади: «Локомотив», Central Park, Абдулла Қодирий номли, «Анҳор-Локомотив», Green Park.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1