Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги мажлисида иштирок этади

ЖАМИЯТ 10.09.2014, 09:37
Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги мажлисида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014-йил 11-12-сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қиладилар”-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1