1

O‘zLiDeP фаоли партия кўмагида цитрус мева кўчатларини етиштириш мактабини ташкил этмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 30.07.2018, 12:30
O‘zLiDeP фаоли партия кўмагида цитрус мева кўчатларини етиштириш мактабини ташкил этмоқда (видео)

O‘zLiDeP Наманган вилоят ва Норин туман Кенгаши масъул ҳодимлари “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Бойовул” маҳалласида яшовчи Валижон Маҳмудов хонадонига ташриф буюрди.

Валижон ота 1989 йилда туманда биринчилардан бўлиб лимон етиштиришга қўл урган миришкорлардан бири. Отахон лимон парваришлаш ва кўпайтириш сирларини пухта ўзлаштириб, ўз томорқасида кўркам боғ барпо этган.

– Цитрус меваларни парваришлашга иштиёқим баланд, – дейди Валижон ота. – Шу боис ҳовли четида “Ботаника боғи” ташкил этиб, цитрус ўсимликларнинг турли навларини кўпайтириб, парваришлаб келяпман. Айни чоғда хонадонимизда етиштирилаётган лимон кўчатлари ички бозордан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

Таъкидлаш керак, ҳозирга қадар тадбиркор 400га яқин хонадон эгаларига лимон парваришлаш сирларини ўргатган. Шу кунларда эса O‘zLiDeP кўмагида 1 гектар ер майдонида цитрус мева кўчатларини етиштириш мактабини ташкил этмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1