1

1 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчалар ёпилади

ЖАМИЯТ 31.07.2018, 14:58
1 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчалар ёпилади

Эртага, 1 август куни ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг қатор кўчаларида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, соат 6:00 дан соат 16:00 га қадар қуйидаги кўчалар ёпилади:

Кўргазма кўчаси Катта ҳалқа йўлидан Кор Хожи ота кўчасигача;

Ифтихор кўчаси Амир Темур кўчасидан Уста Ширин кўчасигача;

Уста Ширин кўчаси Ифтихор кўчасидан Кўргазма кўчасигача;

А.Пўлат кўчаси Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1