АсосийJamiyat

Эртага "Урганч" халқаро аэропорти очилади

'Эртага "Урганч" халқаро аэропорти очилади'ning rasmi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 8 августдан «Урганч» халқаро аэропорти очилишини маълум қилади.

8 августдан "Урганч" халқаро аэропорти ички йўналишлар бўйича рейсларни қабул қилишни бошлайди ва штат режимида ишлайди. Аэропортдан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига парвозлар 10 августдан қайта тикланади, дейилади МАК хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 16 июлда "Урганч" халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилганди ва рейслар "Нукус" ва "Бухоро" аэропортига кўчирилганди. Ўтган вақт ичида аэропорт сунъий учиш-қўниш йўлагининг асфальт қопламасини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилди.

    Бошқа янгиликлар