АсосийDunyo

4000 ёшли Мая қабиласи вакилининг қабри топилди

'4000 ёшли Мая қабиласи вакилининг қабри топилди'ning rasmi

Мексикада археологлар қадимий Мая цивилизациясига тегишли бўлган қабрни топишга муваффақ бўлишди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Мексиканинг жанубида жойлашган Табаско шаҳарчасидаги тарихий Пуйил ғоридан топилган қабрда 3 кишининг бош суяклари борлиги аниқланди.Улар қадимий Маяларнинг классик даврига тегишли бўлиб, суякларнинг ёши тахминан 4000 да. Қазиб олинган топилмалар Мая цивилизацияси тўғрисида янги маълумотларни ўрганиш имконини беради.

Уларни кенг омма эътиборига тақдим этиш ҳам режалаштирилмоқда. Тадқиқотлар ниҳоясига етгач, устихонлар антропология музейида “Пуйил: аждодлар ғори” кўргазмасида намойиш этилади. Археологларнинг фикрига кўра, одамлар тарихда минтақада ҳукмронлик қилган аждодларини ўз кўзлари билан кўришлари лозим.

    Бошқа янгиликлар