1

Нафас йўллари саратонига қарши дори воситаси синаб кўрилди

САЛОМАТЛИК 29.09.2014, 11:39
Нафас йўллари саратонига қарши дори воситаси синаб кўрилди

АҚШнинг Pfizer’s фармацевтика компанияси томонидан Xalkori – нафас йўллари саратонига қарши дори воситаси ишлаб чиқилди ва у ўзининг илк ижобий натижаларини бера бошлади, дея хабар беради Day.Az нашри.

Дори воситасини тажрибадан ўтказишда 50 киши иштирок этди. Беморларнинг деярли ҳаммасида саратон ўсимтаси ўсишдан тўхтади, 72 фоиз беморларда эса ўсимта кичрайди.

Даволаш курси 22 дан 32 ҳафтадага бўлган муддатни ўз ичига олади. Айтиш лозимки ушбу янги дори воситасининг нархи жуда баланд. Бир ойлик даволаниш учун бемор 9 600 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни сарф этишига тўғри келади. 

Шундай бўлса-да, давосиз саналган ушбу касалликни даволашда яратилган ушбу дори воситасини мўжиза дейиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1