АсосийDunyo

"Санта-Барбара" сериалининг юлдузи оламдан ўтди

' "Санта-Барбара" сериалининг юлдузи  оламдан ўтди 'ning rasmi

“Санта-Барбара” сериалининг юлдузи Сьюзан Браун 87 ёшда Америкада оламдан ўтди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Актрисанинг вафот этганлигини ижрочи продюсер Френк Валентини ҳам тасдиқлаган. У ўзининг Twitter саҳифасида Сьюзан Брауннинг яқинларига таъзия изҳор этган.

Актриса ўз карьерасини 1977 йилда бошлаган. У бизга “Санта-Барбара” сериалидаги Виктория Лейннинг онаси Жанет Лейн роли орқали яхши таниш. У 2004 йилда “Бош госпиталь” сериалидаги роли билан ўз актёрлик фаолиятига нуқта қўйган эди.

"Санта-Барбара" сериали 2137 сериядан иборат бўлиб, Америкада 1984 йилнинг 30 июлидан бошлаб, 1993 йилнинг 15 январига қадар давом этган. Мазкур сериал Сната-Барбара шаҳрида яшовчи Кэмпвеллар оиласининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    Бошқа янгиликлар