АсосийDunyo

Тереза Мэйни ўлдирмоқчи бўлган террорчига умрбод қамоқ жазоси берилди

'Тереза Мэйни ўлдирмоқчи бўлган террорчига умрбод қамоқ жазоси берилди'ning rasmi

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни ўлдирмоқчи бўлган террорчига умрбод қамоқ жазоси берилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Бирменгемда туғилган 21 ёшли Нааимура Заҳарий Раҳмон терактни амалга оширишда айбдор деб тан олинди. У Ливияда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига ҳам ёрдам бериб келганлигига иқрор бўлди. Раҳмон Тереза Мэйнинг олдига етиб олгунча портловчи моддадан фойдаланмоқчи, унинг бошини танасидан жудо қилиб, кейин ўзини ўлдиришни режалаштирган.

Ҳужумга тайёргарлик вақтда ФҚБ ва МИ-5 разведка хизмати ўзини “Ислом давлати” тарафдори деб таништириб, террорчи билан узоқ вақт мобайнида алоқада бўлиб келган. Улар 28 ноябрь куни Раҳмонга теракт учун барча зарурий воситаларни беришган. Шундан кейин террорчи жиноят устида қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар