1 сентябрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли навоийшунос олима Суйима Ғаниева 86 ёшида вафот этди.
Олима узоқ давом этган касаллик туфайли оламдан ўтганлиги айтилмоқда.
Суйима Ғаниева 1932 йил Тошкентда туғилган. Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг Шарқ факультетида таълим олган. 1956 йилдан ЎзФА Тил ва адабиёт институтида, Тошкент Давлат консерваториясида, 1993 йилдан шу кунларгача Тошкетт Давлат шарқшунослик институтида ишлаб келади.
Олима адабиётшунослик, матншунослик ва таржимачилик соҳасида яратилгаи 20 та китоб ва рисолалар, 300 дан ортиқ мақола ва тақризлар муаллифи.
Суйима Ғаниева 1992 йилда Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган, шу йилнинг ўзида «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган. 2008 йилда олимага «Буюк хизматлари учун» ордени топширилган.
Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Мумтоз филология кафедраси профессори Суйима Ғаниевага 2015 йил 25 август куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан Олий нишон — Олтин юлдуз медали топширилган.






