Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳри яқинида портлаш содир этилди, деб хабар берди Рентв.ру нашри.
Мазкур ҳодиса қурол ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган бинода рўй берди. Шундан сўнг, келиб чиққан ёнғин туфайли бино ичидаги катта миқдордаги қурол-аслаҳалар йўқ бўлди. Портлаш натижасида 8 киши қурбон бўлган. Шунингдек, яна бир неча киши жароҳат олди. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум.
– Фалокат туфайли катта миқдорда молиявий зарар кўрилди. Бироқ энг ачинарлиси, камида 8 кишининг қурбон бўлганидир. Ҳайриятки, ёнғин ҳам вақтида ўчирилди. Акс холда фожиа талофатлари янада каттароқ бўлиши мумкин эди, – дейди қурол-аслаҳа омбори мутасаддиси.
Портлашнинг уюштирилгани ёки бахтсиз ҳодиса эканлиги юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






