1

Ўзбекистонлик самбочилар биринчи куни 3 та медални қўлга киритишди

СПОРТ 10.10.2014, 14:35
Ўзбекистонлик самбочилар биринчи куни 3 та медални қўлга киритишди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ёшлар ва аёллар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада мамлакатимиз спортчилари ҳам иштирок этяпти.

uz24.uz нашрининг ёзишича, мусобақанинг биринчи куниёқ ўзбекистонлик самбочилар 3 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Қизлар ўртасида 40 кг оғирлик категориясида ҳамюртимиз Жаҳоной Турсунова ҳал қилувчи курашда болгариялик Цветелина Цветаевага имкониятни бой бериб, кумуш медал соҳибасига айланди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида 48 кг оғирликда Шаҳзод Тагиев яна бир кумуш медалга муносиб деб топилди. У қирғизистонлик рақиби Тилек Аманқуловдан мағлубиятга учради. Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сонини Матлуба Абдумуталова ўзининг бронза медали билан яна биттага бойитди.

Мусобақалар 11 октябргача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1