1

Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

СПОРТ 13.10.2014, 10:01
Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

2014 йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида спортчиларимиз 9 олтин, 14 кумуш ва 21 бронза медални, жамоавий баҳслар ҳисобга олинганда жами 12 олтин, 14 кумуш ва 35 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини янада юксалтиришга, халқимизнинг қудрати ва салоҳиятини намоён этишга муносиб ҳисса қўшди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 8 октябрдаги фармойишига мувофиқ Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланди.

Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида XVII Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросимда мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

uza.uz
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1