АсосийDunyo

Модрич йилнинг энг яхши ўйинчиси

'Модрич  йилнинг энг яхши ўйинчиси'ning rasmi

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ФИФА-2018 йил якунларига кўра, The Best FIFA Football Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди РИА новости нашри.

Унда йилнинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ва бошқа совринлар ўз эгаларига топширилди. "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Англия чемпионати доирасида "Эвертон" дарвозасига киритган голи ФИФА томонидан 2018 йилнинг энг чиройли голи деб топилди. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 2018 йилнинг энг яхши мураббийи сифатида қайд этилган.

Йилнинг энг яхши дарвозабони учун топшириладиган совринга Бельгия терма жамоаси ҳамда "Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа муносиб топилди. Перу терма жамоаси муҳлислари ФИФА талқинига кўра, энг яхши мухлислар дея эътироф этилган. "Реал Мадрид" ҳамда Хорватия терма жамоаси футболчиси Лука Модрич эса йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

    Бошқа янгиликлар