АсосийSport
4026

Леннокс Льюис: Ўзбекистондан иқтидорли чемпион чиқаришга ёрдам беришим мумкин

Ёш бокс иқтидорларини излаб, дунёга танитишга қаратилган лойиҳа  “Чемпионни излаб” (In Search of Champions)ни амалга ошириб келаётган Леннокс Льюис ўзбекистонлик ёшларни ҳам ушбу лойиҳада иштирок этишга таклиф қилди.

Исталган бокс устаси мана бу http://insearchofchampions.com/ интернет саҳифасига кириб, шартлар билан танишиб рўйхатдан ўтади, сўнг кичик форматда машғулотидан ва “спарринг”идан олинган видео лавҳаларни юклаб, бизга жўнатиши лозим. Унинг фикрича, ззбекистонлик ёш иқтидор талабларга тўғри келса, унинг чемпионга айланиши учун шахсан ёрдам бериши мумкин.

Леннокс Клаудиус Льюис, рингдаги лақаби: Шер (Арслон). Канада ҳамда Буюк Британия фуқароси. 1965 йил 2 сентябрда (49 ёш), Англиянинг Лондон шаҳрида, Вест Хэм туманида дунёга келган. Бўйи 1 метр 96 см, 213 сантиметр баландликка зарб бера олади.

Профессионал рингда 44 та жанг ўтказиб, 41 тасида ғалаба қозонган (32 таси нокаут билан якун топган), икки марта мағлуб бўлган ва бир бора дуранг натижани қайд этган(SportsUz: Эвандер Холлифилд билан). Ҳаваскор боксда ўта оғир вазнда Олимпия чемпиони унвонига эга (1988 йил, Сеул Олимпиадаси). Профессионал боксда супер оғир вазнда “Мутлақ енгилмас чемпион” унвонини шу кунгача ушлаб турган ягона боксчи.

    Бошқа янгиликлар