АсосийЖамият

Тошкентда 912 марта қоида бузган Матиз ҳайдовчиси ушланди

Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, Тошкент шаҳар 2-туманлараро бўлими иш юритувида ИИИБ ЙҲХБ томонидан чиқарилган қарорлар асосида қарздорликка оид ижро ҳужжатлари мавжуд бўлган.

'Тошкентда 912 марта қоида бузган Матиз ҳайдовчиси ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам бузиб келган Matiz автомобили жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Аниқланишича, 2024 йил апрель ойидан буён ушбу автомобиль билан йўл ҳаракати қоидалари тизимли равишда бузилиб келинган. Натижада ҳайдовчига нисбатан 912 та маъмурий жарима расмийлаштирилиб, 311 миллион сўмдан ортиқ қарз йиғилган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи қоидабузарликлар учун белгиланган жарималарни тўламасдан келган ва қарз йиллар давомида ошиб борган. Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида автомобиль аниқланиб, 15 май куни жарима майдонига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар