АсосийJamiyat

Фарғона вилоятида "Армия ва ёшлар" фестивали ўтказилди

'Фарғона вилоятида "Армия ва ёшлар" фестивали ўтказилди'ning rasmi

Фарғонада Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти важамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фестиваль ўтказилди.

Тошлоқ тумани марказий ўйингоҳида ташкиллаштирилган ушбу фестивалда 11000 нафардан ортиқ ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам фестивал доирасида сўзга чиқиб, ёшларга келажакдаги ўқишларида муваффақият тилади, ҳарбийларнинг юртимиз тинчлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.

Фестивал доирасида иштирокчиларга 50 дан ортиқ турдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари, узоқликни аниқлаш ва мўлжалга олиш мосламалари, шунингдек, алоқа воситалари намойиш этилди.

Тадбирга ташриф буюрганларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун округ ҳарбий оркестри тантанали концерт дастурини намойиш этган бўлса, ҳарбий хизматчилар қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишларни кўрсатди.

    Бошқа янгиликлар