1

Мамлакатимизда ангионеврология ривожлантирилмоқда

САЛОМАТЛИК 15.10.2014, 20:05
Мамлакатимизда ангионеврология ривожлантирилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кейинги йилларда аҳоли орасида сурункали бош мия қон айланиши бузилиши туфайли келиб чиқадиган касалликлар кўпайиб бораётир. Бунга соғлом турмуш тарзига риоя этмаслик, кам ҳаракатлилик, ичиш, чекиш каби зарарли иллатлар кўпроқ сабаб бўлаётир.
Пойтахтимизда бўлиб ўтган сурункали бош мия қон айланиши бузилиши билан боғлиқ касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий технологияларига бағишланган илмий-амалий анжуманда шу ҳақда сўз юритилди. Бу ҳақида ЎзА хабар беради.
Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий лойиҳалар бу ишлар самарадорлигини оширишда дастуриламал бўлмоқда.
Мамлакатимизда жаҳон тиббиётининг замонавий йўналишларидан бири – ангионеврология изчил ривожланаётир. Бундай хасталикка чалинган беморларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клиникасининг ангионеврология бўлимида бу йўналишда юксак технологиялар воситасида оператив муолажалар ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1