АсосийJamiyat

Бизнес-нонуштада манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

'Бизнес-нонуштада манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, томонидан Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган форум доирасида ўтган бизнес-нонуштада икки давлатнинг тегишли идора ва ташкилотлари мутасаддилари, ўзбекистонлик ва россиялик ишлаб чиқарувчилар, йирик тадбиркорлар иштирок этди.

Дастурхон атрофидаги ушбу тадбирни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Ботир Ходжаев бошқарди. Тадбирда сўзга чиққан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Турденев, Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икрамов ва бошқалар иштирокчиларни ушбу йирик анжуман билан қутлаб, форум ишига муваффақиятлар тиладилар.

Дастурхон атрофида икки томонлама манфаатли алоқаларни ривожлантириш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон ҳудудида янги иқтисодий зоналарни ташкил этиш, қўшма корхоналарни кўпайтириш, хорижий сармоялар борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш сингари масалалар муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар