1

"Наманган – Санкт Петербург" рейси қайта тикланади

ЖАМИЯТ 18.10.2018, 14:17
"Наманган – Санкт Петербург" рейси қайта тикланади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2 ноябрдан Наманган-Санкт-Петербург йўналишидаги мунтазам рейсларни қайта тиклайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар Boeing 757 самолётларида ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.

Ҳаво лайнери Намангандан маҳаллий вақт билан соат 9:45да учиб, Санкт-Петербургга 13:25да бориб қўнади. У ердан 14:55да ортга қайтиб, 22:00да Наманганга етиб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1