1

Талабалар театр студиялари катта саҳнада

МАДАНИЯТ 18.10.2018, 15:27
Талабалар театр студиялари катта саҳнада

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида 2018 йил 18 октябрь куни “Муқимий” номидаги Ўзбекистон мусиқали драма театрида “Ёшлар — келажак бунёдкори!” шиори остида ўтказилиб келинаётган Ёшлар фестивалларининг Талабалар театр студиялари кўрик-танлови финал босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари – Дилноза Каттаханова, Ўзбекистон Халқ артисти Элёр Носиров, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манавият ва маърифат Маркази директори – Олимжон Худойназаровлар сўзга чиқишди.

Ўзбекистон Халқ артисти Элёр Носиров “Ўзбекистонда 37 та театр мавжуд бўлса, бугун уларнинг сони 6 тага кўпайди. 44 йилдан буён театрда фаолият юритаман. Шу давр мобайнида менюрак учун, онг учун ишладим. Мухлисларимга маънаий завқ, маънавий озуқаулашдим. Бу даргоҳ театр тамалтошини қўйган не-не буюк устозларни кўрган. Шунинг учун ҳам саҳна муқаддас саналади. Театрга ошно инсоннинг кўнгли тоза, виждони пок бўлади,” — дея талабалар театр студиялари фаолиятига улкан зафарлар тилади.

—Талабалар театр студиялари фестивалининг қуйи босқичларида Республикадаги 85 та олий ўқув юртларининг ёшлар театр жамоалари иштирок этиб, шундан 6та олийгоҳга тегишли театр жамоаси фестивалнинг республика босқичига иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Бизнинг асосий мақсадимиз театр қадриятини, санъатга бўлган муҳаббатни ёшларнинг қон-қонига сингдиришдир. Ҳар жабҳада фаол, театр санъатига қизиққан иқтидор соҳибларининг кучидан фойдаланган ҳолда бу мақсадларга эришишимиз мумкин, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттаханова.

Ўзбекистон Миллий университетининг “Хумо”, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Дипломат”, Қарши давлат университетининг “Зиё”, Бухоро давлат университетининг “Фитрат”, Қорақалпоқ давлат университетининг “Жайхун” ҳамда Тошкет тиббиёт академияси Фарғона филиалининг “Настарин” талабалар театр студиялари жамоалари якуний финал босқичида иштирок этиб, мутлақ ғолиблик учун курашишмоқда.

3 кун давомида ёшлар театр жамоаларининг саҳна чиқишлари намойиш этилади. Ҳакамлар ҳайъати сифатида Ўзбекистон халқ артисти, ҳакамлар ҳайъати раиси – Элёр Носиров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатгант артист – Жумадилла Раметов, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими – Бахтиёр Эгамбердиев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси – Умида Абдуазимова ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашибош мутахассиси Мансур Бойсариевлар фестивалнинг 2018 йилги ғолиб жамоаси аниқлаш мақсадида ёшлар театр жамоаларининг саҳна чиқишларини холисона баҳолаб боришади.

—Мана шундай улуғ даргоҳга чиқиб, халқ кўз ўнгида инсон дарди ва кечинмаларини роллар орқали ижро эта олишнинг ўзи ҳам жасорат. Олий таълим муассасаларидаги мана шундай жасоратга эган энг сара истеъдодли ёшлар бугун ўзларининг саҳналаштирган спектаклларини билан маънавиятни, эзгуликни тарғиб этишмоқда. Барча жамоаларга омад кулиб боқишини тилаб қоламан,— дейди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манавият ва маърифат Маркази директори Олимжон Худойназаров.

Илк намойишни Ўзбекистон Миллий университетининг “Хумо” талабалар театр жамоаси Николай Гоголь қаламига мансуб “Ревизор” асари асосида саҳналаштирилган спектакль билан бошлашди.

Фестиваль якунлари бўйича тантанали тақдирлаш маросими 20 октябрь куни “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашган “Республика ёшлар маркази”да бўлиб ўтади.

Республика босқичи иштирокчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда диплом ва сертификатлари билан тақдирланади.

Шаҳноза Нуруллаева

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1