1

Самарқандда сумка ўғрилари мактаб ўқувчилари экани аниқланди

ЖИНОЯТ 21.10.2018, 15:37
Самарқандда сумка ўғрилари мактаб ўқувчилари экани аниқланди

2018 йил 12 июнда Самарқанд шаҳрида яшовчи Б.Т. шаҳар ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унда, шу йилнинг 2 июнь куни номаълум шахс "Қаҳрамон" кўчасида қаровсиз қолдирилган "Нексия" русумли автомашинаси салони ичида 2.900 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти, пластик карточкаси ва автомашина ҳужжатлари бўлган сумкаси ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳарида яшовчи 27-сонли ўрта мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари Ж.З. ва А.Р.лар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1