1

Майдонга киришнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор

СПОРТ 16.10.2014, 17:09
Майдонга киришнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор

18 октябрь, шанба куни “Бунёдкор” стадионида олий лига 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” баҳси бўлиб ўтади.
“Бунёдкор” стадиони маъмурияти “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувига кириш тартибини эслатиб ўтади.
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувига кириш ҳуқуқини берувчи чипталарни “Бунёдкор” стадионининг Ғофур Ғулом боғи қаршисидаги ЧИПТАХОНАдан харид қилишингиз мумкин. Чипталар махсус штрих кодли бўлиб, Сиз буюртма берган жой асосида шу заҳотиёқ чоп этиб берилади.
Мухлислар стадион худудига 3-КИРИШ ва 4-КИРИШ дарвозаларидан махсус турникетлар орқали кириб келишлари мумкин. ЎзПФЛнинг бейжикларга эга бўлган масъул шахслар ва “Бунёдкор” ФК матбуот хизматидан аккредитациядан ўтган журналистлар эса 5-ВИП КИРИШ дарвозаси орқали стадион худудига киришади. Шунингдек, “Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолари ҳам 5-ВИП КИРИШ йўлакчасидан стадионга киритиладилар.

Манба: www.fcbunyodkor.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1