1

Ўзбекистонда Австрия университети билан ҳамкорликда туризм ва иқтисод бўйича мутахассислар тайёрланади

ЖАМИЯТ 24.10.2018, 14:46
Ўзбекистонда Австрия университети билан ҳамкорликда туризм ва иқтисод бўйича мутахассислар тайёрланади

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австриянинг Кремс амалий фанлар университети (IMC University Krems) билан ҳамкорликда иқтисодиёт ва туризм йўналишида кадрлар тайёрланадиган янги факультет очилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбек-австрия қўшма факультетида ўқув жараёнлари 2019 йилдан бошланиб, таълим инглиз тилида олиб борилади ва битирувчиларга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва IMC University Krems дипломи берилади.

Қўшма факультетнинг бакалавриатига 100 нафар талаба қуйидаги йўналишларда қабул қилинади:

- “Экспортга ихтисослаштирилган менежмент”;
- “Туризм ва кўнгил очиш масканлари менежменти”.

Шартномага кўра, талабалар магистратурада “Халқаро бизнес ва экспортни бошқариш”, “Рақамли бизнес инновацияси ва трансформация” мутахассисликлари бўйича таҳсил олиши мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1