АсосийDunyo

Путин ва Трампнинг навбатдаги учрашуви Парижда бўлиб ўтади

'Путин ва Трампнинг навбатдаги учрашуви Парижда бўлиб ўтади'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Париж шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги РФ раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумотига асосланиб хабар берди.

Давлат раҳбарлари учрашувини АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон ҳам тасдиқлаган.

Мазкур мулоқот Биринчи жаҳон уруши якунига етганининг 100 йиллига бағишланган тадбир доирасида ўтказилади. Музокаралар давомийлиги президентларнинг ўзларига боғлиқ бўлади.

"Музокараларда икки мамлакат делегацияси вакиллари иштирок этади. Албатта, у ерда икки томондан ҳам катта таркиб бўлмайди, у тарафдан ҳам, бу тарафдан ҳам асосий вакиллар қатнашади", - дея қўшимча қилган Ушаков.

    Бошқа янгиликлар